АсосийDunyo

Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

'Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди'ning rasmi

Куни кеча Turkish Airlines авиакомпанияси самолёти Бухоро аэропортига келиб қўнди. Шу муносабат билан аэропортда тантанали тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, авиакомпания томонидан Истанбул – Бухоро – Истанбул йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари ташкил қилинади.  

Маълумот учун, ҳозирда икки мамлакат шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.

Хусусан, “Uzbekistan Airways” ҳамда “Turkish Airlines” томонидан паритет асосида Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида ҳафтасига 17 тадан, Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида ҳафтасига 2 тадан, Самарқанд –Истанбул – Самарқанд йўналишида ҳафтасига 4 тадан, Фарғона – Истанбул –Фарғона йўналишида ҳафтасига 3 тадан ва Бухоро – Истанбул – Бухоро йўналишида ҳафтасига 2 тадан мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар