АсосийJamiyat

Мирзиёев Эронда қулаган йўловчи поезд муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик билдирди

'Мирзиёев Эронда қулаган йўловчи поезд муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Бир муддат аввал Эроннинг Жанубий Хуросон вилоятида йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Бунинг оқибатида бир неча фуқаро ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳат олганди.

Ўзбекистон раҳбари шу муносабат билан мамлакат Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев матбуот котиби хабар бермоқда.

"Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Жанубий Хуросон музофотида йўловчи поезди фалокатга учраши натижасида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан мамлакат Президенти Иброҳим Раисийга ҳамдардлик йўллади",-дейилади унда.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Хуросон суди олий судьяси мазкур ҳодисадан жароҳатланганлар ва уларнинг ота-оналарига товон пули имкон қадар тезроқ ва суд назоратисиз амалга оширилишини айтганди.

    Бошқа янгиликлар