Эроннинг Жанубий Хуросон вилоятида йўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида қарийб 17 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат ахборот агентлиги хабар бермоқда. Тахминан Табас шаҳри яқинида поезд экскаватор билан тўқнашиб кетган. Бунинг натижасида етти вагондан тўрттаси ағдарилиб кетган.
Жанубий Хуросон суди олий судьяси бунга жавобан шундай деди:
"Поезднинг ағдарилишига сабабчи бўлган 6 кишини ҳибсга олиш учун кўрсатма берилди".
Ҳожжатолеслом Моваҳеди Раднинг таъкидлашича, жароҳатланганлар ва уларнинг ота-оналарига товон пули имкон қадар тезроқ ва суд назоратисиз амалга оширилади.
Манабаларга кўра, офат юз берган ҳудуд Теҳрондан 550 км узоқликда жойлашган, алоқа ёмонлиги айтилмоқда. Воқеа жойига қутқарувчилар ва шифокорлар бўлган вертолётлар ҳам етиб келган. Мутахассислар одамларни вайроналар остидан олиб чиқиб, ёрдам кўрсатмоқда. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар ҳамон аниқлаштирилмоқда.
Хусусан, Ички ишлар вазири ҳам поезд ҳалокати инқирозининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва қўмондонлик штабининг йиғилишида шундай деган:
"Ҳалокат қурбонлари сони тез орада маълум қилиниши керак".
Дилбар Абдунабиева шарҳлади.






