Бугун Ўзбекистон Давлат консерваторияси ташкил топганининг 85 йиллигига бағишланган "Open-air" концерт дастури бўлиб ўтади.
Ушбу тадбир муносабати билан Олмазор-Ислом Каримов кўчалари чорраҳасидан, Олмазор-Навоий кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми автотранспорт воситалари ҳаракати учун соат 18:30 дан 23:00 га қадар ёпилади, дея хабар бермоқда ЙҲХХ ахборот хизмати.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан ҳаракатланишингизни тавсия қиламиз, дейилади хабарда.






