АсосийSport

Криштиану Роналду саҳоватли иш қилди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро–2016 якунларига кўра “Кумуш бутса” мукофотига лойиқ деб топилгани ҳақида хабар бергандик. 31 ёшли форвард мусобақа давомида 3 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилганди.  

101greatgoals.com порталининг хабар беришича, “Реал” ҳужумчиси ушбу мукофотни термадаги жамоадоши Нанига совға қилиб юборди. Кейинроқ ярим ҳимоячи Роналдунинг қилган ишидан миннатдорлигини айтди. Қайд этиш керакки, Роналду иккинчи ўринда бўлишни ёмон кўргани боис шундай йўл тутди.

Эслатиб ўтамиз, Евро–2016 “Олтин бутса”си Франция терма жамоаси Антуан Гризманнга насиб қилга. У Европа чемпионатида 6 та гол уришга ва 2 та голли пас беришга муваффақ бўлганди. 

Бошқа янгиликлар