АсосийJinoyat

Нукуслик эркак келини ва қудасини қасддан ўлдирди

'Нукуслик эркак келини ва қудасини қасддан ўлдирди'ning rasmi

Бу ҳақда Қорақалпоғистон Прокуратураси хабар қилмоқда

Маълум бўлишича, Нукус туманида яшовчи С.К.(аёл киши) 10 июнь куни қайнотаси Е.С. билан ўзаро жанжаллашиб онаси Ш.К.нинг уйига аразлаб кетиб қолган.

11 июль куни соат 14:00ларда С.К. онаси Ш.К. ва янгаси Ж.А. билан бирга қайнотаси Е.С. билан қолган 2020 йилда туғилган, вояга етмаган фарзандини олиб кетиш учун борган вақтида, ўртада келиб чиққан жанжал туфайли қайнотаси Е.С. қўлидаги темир жисм билан С.К. ва унинг онаси Ш.К.ларни уриб қасддан ўлдирган. Шундан кейин улар билан бирга келган фуқаро Ж.А.нинг бош ва юз қисмларига ҳамда танасининг бошқа жойларига бир неча марта ўриб ўлдирмоқчи бўлган.  ШШу вақтда Ж.А. воқеа жойидан қочиб яшириниб, оғир тан жароҳатлари билан Нукус тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Нукус тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Е.С. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

"Ҳозирда жиноят иши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар