1

Париж-2024га илк лицензияни паралимпиячи қўлга киритди

СПОРТ 13.06.2022, 23:54
Париж-2024га илк лицензияни паралимпиячи қўлга киритди

Жорий йилнинг 4-12 июнь кунлари Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Сервер Ибрагимов эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан отиш бўйича баҳсларда 200.7 очко жамғарган ҳолда бронза медалига, 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича баҳсларда эса 217.1 очко жамғариб кумуш медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси бу ҳақда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Сервер Ибрагимов ушбу натижаси билан Ўзбекистон ҳисобига 2 та медални ёздириб қўйиш билан бир қаторда, 2024 йил Парижда бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритган.  

Айнан Сервер Ибрагимов Париж-2024га лицензия қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айлангани айтилади.

Маълумотларга асосан, Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича бир неча бор Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби ҳисобланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1