Миллий маътубот марказининг хабар беришича, Ўктам Пардаев Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунга қадар Ўктам Пардаев Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун:
Ўктам Пардаев 1978 йилда Қамаши туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган.






