Кеча, 12-июл куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон миллий терма жамоалари ўзаро дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказишди.
Ўзбекистон футзал ассоциациясининг хабар беришича, голларга бой ўтган ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Тожикистон 3:3
Голлар: А.Усмонов 7, Д.Раҳматов 8, Д.Шавкатов 27 - Ф.Сардоров 6, 16, 23
Огоҳлантиришлар: Д.Шавкатов 25 - Н.Алиаҳмадов 17, М.Аликулов 36
Бу икки жамоа ўртасидаги иккинчи учрашув эртага "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ўйиннинг бошланиш вақти 17:00.





