Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Айтилишича, Китоб туманида тегишли органлар томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Қарши шаҳридаги “Б.К.” МЧЖ раҳбари А.Қ. ва вилоят банк филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, Китоб туманида яшовчи 21 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз асалари уяси ва оиласини харид қилиш учун имтиёзли шартлар асосида жами 210 млн. сўм кредит маблағи ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Маълум қилинишича, текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






