АсосийSport

Роналду: Бу сафар “Олтин тўп” меники бўлади

Португалия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро–2016 турниридаги ғалабадан кейин “Олтин тўп–2016” мукофоти айнан унга насиб қилишига ишонч билдирди.

“Евро–2016 финалида жароҳат олиб, майдонни тарк этишимни умуман ўйламагандим. Майдондан чиқаётганимда кўз ёшларимни тия олмадим. Ўшанда Португалия менсиз Франциядан мағлуб бўлади деб ўйлагандим. Пайетдан хафа эмасман. У мендан узр сўради ва тўпга ўйнаганини айтди.

Камтарликни четга суриб қўйиб, бу  сафар “Олтин тўп” меники бўлишини айтмочиман. Мессига қараганда кўпроқ ва яхшироқ натижалар кўрсатдим. Антуан Гризманни эса ҳисобга олмаса ҳам бўлади, у иккита финални ютқазди”, – деди 31 ёшли ҳужумчи.

Бошқа янгиликлар