1

Ҳали 30 ёшга кирмаган йигит жирканч жинояти оқибатида узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди

ЖИНОЯТ 15.07.2016, 12:10
Теглар: Жиноят
Ҳали 30 ёшга кирмаган йигит жирканч жинояти оқибатида узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди

Гиёҳвандлик қанчалик мудҳиш иллат экани, унинг касофати билан ҳар йили минглаб инсонлар дунёдан эрта кўз юмаётгани, қанча-қанча оилалар парокандаликка юз тутиб, фарзандлар етим қолаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Шунга қарамай, орамизда бу жирканч жиноят орқали мўмай даромад орттиришга интилиб, охир-оқибат эл-юрт олдида юзи шувит бўлаётганлар учраб турибди. Улар одил суд қаршисида  ҳисоб бериб, ўз қилмишига муносиб жазога тортилмоқда. Яқинда Жиноят ишлари бўйича  Тошкент вилояти  Янгийўл туман судида кўрилган жиноят иши ҳам фикримизга далил бўла олади. 

Суд ҳукмига кўра, ҳали ўттизга ҳам бормаган Сурхондарёлик йигит Фахриддин Муллаев ўз қилмиши сабабли узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳали уйланишга ҳам улгурмаган йигитнинг ножўя хатти-ҳаракалари унинг келажагини ҳам сўроқ остига қўйди. 

Фахриддин шу пайтгача аниқ бир ишнинг бошини тутмаган, бироқ қаердан мўмай даромад ҳидини олса, уйқуси қочадиганлар хилидан эди. Кунарнинг бирида тоғаси Убайдулла Саламатов унга “ёғли” бир иш ҳақида гап очиб қолди. Гап шундаки, У.Саламатов илгари ҳам наркотик моддалар савдосида айбланиб, судланган, бироқ қамоқдан чиққач тўғри йўлни танлаш ўрнига яна эски “ҳунари”ни ишга сола бошлаганди. 

Маълум бўлишича, дастлабки терговда аниқлашнинг имкони бўлмаган “Илҳом” исмли шахс Убайдулла Саламатовга Тожикистон Республикасидан мамлакатимиз божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда кўп миқдордаги “опий” гиёҳвандлик воситасини етказиб турган. Убайдулла ўз навбатида жияни Фахридин орқали бу “заҳри қотил”ни мазкур жиноий ҳалқанинг яна бир бўғини ҳисобланган Тилла Абдулҳакимовга етказган. Тилла Абдулҳакимов эса, “товар”ни Тошкентдагни жиноий шериги Б.Атабаевга жўнатиб юборган. Албатта, Атабаев ҳам “оғу”нинг бир қисмини ўзи истеъмол қилиши учун олиб қолар, қолганини эса, устамаси билан  таниш-билишларига пуллашга уринарди. 

Бу гал ҳам бари пухта ўйланган режа бўйича бошланди. 2015 йилнинг 15 май куни “Илҳом”  кўп миқдордаги “опий”ни чегарадан айланма йўллар орқали Ўзбекистонга олиб киради. Убайдулла ушбу “товар”нинг ҳар грамми учун 15 минг сўмдан нақд санаб бергач, жиянини ёнига чақиради: “Бу ерда нақ 200 грамм “қорадори бор”, сен уни Тилла акангга олиб бориб берсанг, ҳар граммига 20 минг сўмдан санаб беради”.

Бу савдодан яхшигина улуш олишини билган Фахриддин “товар”ни қўлтиқлаганча Тилла Абдулҳакимовнинг уйига югуради. Шерилкар бу гал уни алдамаганига ишонч ҳосил қилган Тилла Фахриддиндан 4 миллион сўм бериб юборади. 

Тилла бу “хомашё”ни шундайлигича сотмас, аксинча уни “пишитиб” таркибидаги ортиқча моддаларни ажратиб олар, ҳосил бўлган “маҳсулот”нинг ҳар граммини тошкентлик “харидорига” 100 минг сўмдан пулларди. Албатта, “қайта ишлаш жараёнида, 200 грамм “хомашё”дан 85 грамм “асл маҳсулот” ҳосил бўлганди. Шунда  унинг таннархи ҳам, фойдаси ҳам бур неча баравар ошарди. Тилла бу гал  ҳам худди шундай йўл тутди. 

Термиздан Тошкентга қатнайдиган машиналар майдончасига келиб, ҳайдовчилардан бирини ёнига чақирди.ва қўлига банк кассасида ўралиб муҳрлангани кўриниб турган  бир неча тахлам пулни унинг қўлга тутқазди: “Шу “омонат”ни тошкентлик бир “акахон”га етказиш керак!” Ҳайдовчи маълум тўлов эвазига пулни ўз эгасига етказишни ўз зиммасига олди. 

Содда ҳайдовчи тахлаб ўралган мингталик ва беш юзталик пулларнинг ўртаси ўйиб олиниб, ичига нақ 85 грамм “оғу” жойланганини қаердан ҳам билсин? “Омонат”ни қабул қилиб олган Б.Атабаев “заҳри қотил”нинг бир қисмини ўзига олиб қолди. Яна бир қисмини ҳар граммини 120 минг сўмдан М.Асқаров ва Ҳ.Ҳасанвларга пуллади. Сотиш учун эса, ҳали яна анчаси қолганди. 

Кўп ўтмай яна бир харидор ўз оёғи билан келди. Анчадан бери бу жиноия гуруҳнинг ҳатти-ҳаракатлари ҳуқуқ-тартибот органлари эътиборига ҳам тушиб бўлганди. Шу боис, Б.Атабаев 0,21 грамм гиёҳванд моддани сотиб олиш учун у билан учрашув белгилаган навбатдаги харидорнинг кимлигини билолмай қолди.

Сотувчи ва “харидор” пойтахтимизнинг кичик халқа йўли четида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси ёнида кўришадиган бўлдилар. У 0,21 грамм “опий”нинг пулини чўнтагига солиб улгурмасидан орган ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Тергов давомида жиноий ҳалқанинг бошқа аъзолари ҳам бирма-бир аниқланди. Бу “тўда”нинг ҳар бир аъзоси ўз қилмишига яраша жазога тортилди. Улар қаторида Фахриддин Муллаев ҳам жиноят қонунчилигида белгиланган тартибда, аниқроғи 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. 

Халқимизда “жиноят жазосиз қолмайди” деган нақл бор. Аммо, кимнингдир хатоси ва топган “оқибати” бошқалар учун ибрат бўлганида эди, бу каби жиноятларнинг сони қисқарган бўлармиди?

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1