АсосийJamiyat

Фарғонада фуқаролар ўртасида катта жанжал кўтарилди. Итга таланганлар ва тошбўрон қилинганлар бор...

'Фарғонада фуқаролар ўртасида катта жанжал кўтарилди. Итга таланганлар ва тошбўрон қилинганлар бор...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Фарғона вилоятида фуқаролар ўртасида жанжал бўлгани видеоси тарқалди

ИИВ вазирлиги Матбуот хизмати ҳолати юзасидан текширув ўтказилаётгани ҳақида маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 13 май куни Фарғона шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган 16-сонли кўп қаватли уйда яшовчи қўшнилар ўртасида, хонадонларнинг бирида ит боқиш билан боғлиқ маиший муаммолар оқибатида жанжал келиб чиққан. Натижада, бир нечта қўшнилар бир-бирларини хақоратлаб, тан жароҳатлари етказиб, хонадон ойналарини синдиришган.

Хозирда, жамоат тартибини бузишда қатнашган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган бўлиб, ҳолат юзасидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар