АсосийJamiyat

"Парламентда бундай мунозаралар бўлади ва шундай бўлиши ҳам керак" — Одилжон Тожиев

'"Парламентда бундай мунозаралар бўлади ва шундай бўлиши ҳам керак" — Одилжон Тожиев'ning rasmi

Бир муддат аввал депутат Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров ўртасида даҳанаки тортишув юз берганди.  Бу икки таниқли шахслар электрон далил масаласидаги қонун нормаси бўйича келишолмай қолишганди.

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг қайд этишича, ҳозирда Кушербаев Қодиров билан ўзаро дўстона алоқада. Юз берган ҳолат эса парламент қуйи палатасида ички муҳит ёмонлигини, халқ вакиллари ўртасидаги муносабатлар дарз кетганини англатмайди.

"Парламент қарашлар ва ғоялар хилма-хилиги асосида фаолият юритади, ривожланади. Ялпи мажлис шунинг учун ҳам керак. Чунки, қонун лойиҳаси тегишли қўмитада тайёрланиб, ялпи мажлисда муҳокама қилинишидан мурод ҳам маълум камчилик ёки ноаниқликлар ўтиб кетишининг олдини олиш. Бу нормал ҳолат ва парламентдаги доимий ишчи жараён. 

Масалани шундай талқин қилаётганлар, гап бундай. Сиз қонун ижодкорлиги жараёни ҳақида етарли тасаввурга эга бўлмай туриб, нотўғри мулоҳаза юритаяпсиз. Расул Кушербоев тақдим қилган қонун лойиҳаси бўйича муҳокамада сўзга чиққан ва эътироз билдирган барча депутатлар, хусусан, Алишер Қодиров билан ҳам ўзаро дўстона алоқада",-дейди Одилжон Тожиев.

    Бошқа янгиликлар