Ўзбекистонда жорий мавсумда шу кунга қадар 60 нафарга яқин фуқаро сув ҳавзаларида ҳалок бўлган.
Ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг аксарияти рухсат этилмаган жойларда чўмилган, айримлари эса ўз эҳтиётсизлиги натижасида сувга тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ маълумот берди.
"Ёз мавсуми бошланганига ҳали ҳечқанча вақт бўлмади. Юқоридаги рақамлар эса ҳақиқатда аянчли, инсонни хавотирга солади. Ҳурматли юртдошлар, ота-оналар, фарзандларингизни назоратсиз қолдирманг, уларга тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш асло мумкин эмаслигини тушунтиринг",-дея таъкидланмоқда.






