1

Истанбулда “Лазги - муҳаббат ва қалб рақси” балет-спектаклининг премьераси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 24.06.2022, 15:08
Теглар: Истамбул, Лазги ва муҳаббат қасри
Истанбулда “Лазги - муҳаббат ва қалб рақси” балет-спектаклининг премьераси бўлиб ўтди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида Истанбул шаҳрида “Лазги - муҳаббат ва қалб рақси” балет-спектаклининг премьераси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Маълумки, 2019 йил 12 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича Ҳукуматлараро қўмитаси “Хоразм рақси – лазги”ни Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритди. Хоразм заминида туғилган “Лазги” рақси инсоният ижодкорлигини ўзида мужассам этиб, ҳаракат орқали атрофдаги табиат товушлари ва ҳодисаларини, севги ва бахт туйғуларини акс эттиради. “Лазги”  рақси халқ ўзини намоён қилишининг асосий шаклларидан бири бўлиб, рақс ижросининг янги турларини яратиш орқали авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.

Истанбулдаги Отатурк маданият марказида Туркиядаги санъат ва маданият ошуфталари эътиборига тақдим этилган балет спектаклининг премьераси ўзлигини соғинган Истанбулдаги диаспорамиз, санъатга ташна турк қардошларимиз ҳамда Туркиядаги дипломатик корпус вакилларида бениҳоя чуқур таассурот қолдирди.

“Бугунги лазги концерти ҳақиқатан ҳам жуда гўзал эди. Биз Туркияда яшаётган ўзбек диаспораси вакиллари чин дилдан хурсанд бўлдик. Истанбулдаги ўзбекларимизнинг Ижтимоий-маданий ҳамжиҳатлик уюшмаси вакиллари ўлароқ биз бугунги тадбирда қатнашдик. Бугунги спектакль лазгининг тарихий хусусиятларини намойиш қилиш баробарида, замонавий санъат билан уйғун ҳолатда тақдим этилди”, дейди Истанбулдаги ўзбек диаспораси вакили Чўқай Кўчар.

Қайд этиш жоиз, “Лазги – муҳаббат ва қалб рақси” Туркия оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида бўлди. Жумладан, мамлакатдаги етакчи Sabah, Hürriyet, PostaAydınlık каби газеталарда лазги санъати ҳақида маълумотлар берилди, Туркиянинг TRT каналлари фестивални кенг ёритди. Бинобарин, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан юритилаётган бу каби лойиҳалар хорижда, хусусан, Туркия каби биз билан умумий ришталарга эга давлатларда ўзбек элининг беназир тарихи, юксак маданияти, бағрикенг миллий характери ва ўзига хос турмуш тарзини тарғиб ва ташвиқ қилишда катта ҳисса қўшмоқда.

Жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари Бурсадаги Меринос Конгресс ва маданият маркази саҳналарида “Лазги – муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли яна бир бор ихлосмандлар эътиборига ҳавола этилади.

Шарҳлар

Россияда "Лазги - муҳаббат ва қалб рақси" балети намойиш этилади

08.10.2021, 11:03

"Лазги муҳаббат ва қалб рақси" балети Россия шаҳарларида ҳам намойиш этилади. Бу ҳақда Uzbektourism хабар берди.Унга асосан, жорий йилнинг 6 октябрида Бош вазир ўринбосари -...
Истанбулни кашф этиш қаердан бошланади? (фотосаёҳат)

27.01.2021, 01:45

Аввал хабар берганимиздек, Туркия маданият ва туризм вазирлиги томонидан ўзбекистонлик журналист ва блогерлар учун Истанбул, Анталия ва Кападокия шаҳарларига навбатдаги саёҳат уюштирилди. Айни пайтда ўзбекистонлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1