2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.
ЎФФ матбуот хзматининг маълум қилишича, ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа “Боруссия Дортмунд” клубининг 23 ёшгача бўлган футболчичларидан ташкил топган жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, дуранг натижа қайд этди.
17 июль куни бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси киритган ягона голга Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Германияликлар ҳам бир бора Нестеров қўриқлаган дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир вақтда, Жамшид Искандеров 11 метрлик жарима тўпини голга айлантира олмади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6 июль куни бошланган ва 21 июлга қадар давом этади.
Ўртоқлик учрашуви
17.07.2016 — Австрия
Ўзбекистон – “Боруссия Дортмунд” U-23 1:1
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Элдор Суюнов), Станислав Андреев (Александр Мерзляков), Азим Аҳмедов, Камолиддин Тожиев (Руслан Мелзитдинов), Даврон Хошимов (Акмал Шораҳмедов), Саламат Қутибоев (Жавоҳир Соҳибов), Отабек Шукуров, Жасур Ҳасанов (Акром Комилов), Марат Бикмаев (Шерзод Каримов), Жамшид Искандеров (Достон Ҳамдамов), Элдор Шомуродов (Муродбек Бобожонов)