“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоани қайта шаклллантиришда давом этмоқда ва кимлар клубни тарк этишига ойдинлик киритди. Бу ҳақда 101greatgoals хабар бермоқда.
53 ёшли мутахассис Хуан Мата, Бастиан Швайнштайгер, Дэйли Блинд ва Маркос Рохога жавоб бериб юбормоқчи. Ушбу футболчилар унинг режаларидан жой олмаган. Маруан Феллайни эса Моуриньога маъқул келди ва у бельгиялик футболчини олиб қолишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо “МЮ” устози этиб тайинлангач, Эрик Байи, Златан Ибрагимович ва Генрих Мхитарян “қизил иблислар” сафига келиб қўшилди.