Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон ва Ироқ миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган мазкур беллашувда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.
Ўйиннинг 6 дақиқасида вакилларимиздан Марат Бикмаев ҳисобни очди. 30 дақиқага келиб Элдор Шомуродов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Ўйин якунига етиб бораётган бир паллада ироқликлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг бошқа гол киритилмади.
Қайд этиш керакки, бир неча кун аввал Ўзбекистон U-23 термаси ҳам Ироқни 2:1 ҳисобида таслим қилганди.
Ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон – Ироқ 2:1
Голлар: Марат Бикмев (6), Элдор Шомуродов (30 )– Абубакр Байяр (90).





