Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги ПФ-164-сон Фармонини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Мажлисда қайд этилишича, мазкур фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида”ги ПФ‒164-сон Фармонининг 2-бандидаги “соат 21:00 дан соат 07:00 га қадар” сўзлари “соат 23:00 дан соат 05:00 га қадар” сўзлари билан алмаштирилмоқда.
Мажлисда кун тартибидаги масала тасдиқланди ва Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори қабул қилинди.






