Португалия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби етакчиси Криштиану Роналду қоидасиз жанглар курашчиси, UFC чемпиони Конор Макгрегорнинг машғулотида иштирок этди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилмоқда.
Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган машғулотда футболчи ҳам иштирок этди. Ирландиялик курашчи 31 Роналдунинг жисмоний ҳолатига юқори баҳо берди ва унга дунёдаги энг бой машҳур инсон бўлишига тилак билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду айни дамда таътилда ва у жароҳатидан тикланмоқда. Аввалроқ Евро–2016 финалида оёғини шикастлаган футболчи УЕФА Суперкубогида майдонга туша олмаслигини айтганди.