АсосийJinoyat

Сирдарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди

'Сирдарёда ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари 400 АҚШ доллари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) иш юритувчисидан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда “қора рўйхат”га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 доллар берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн сўм олган.

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар