“Манчестер Юнайтед” жамоасининг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо асосий таркибнинг 9 футболчисини ёшлар жамоасига жўнатиб юборди, деб хабар бермоқда Express.
Ўтган йили манкунианлар сафига қўшилган 31 ёшли ярим ҳимоячи Бастиан Швайнштайгер ҳам ёшлар жамоасига кетди. Ундан ташқари Фосу-Менса, Тайлер Блэккет, Падди МакНейр, Бортвик-Жексон, Андреас Перейра, Аднан Янузай, Уилл Кин ва Жеймс Уилсонлар ёшлар сафига қўшилди.
Қайд этиш керакки, 31 ёшли германиялик футболчи катта эҳтимол билан трансферга қўйилади.





