АсосийSUG'DIYONA

Эркаклар учун амалга ошириш мумкин бўлмаган 5 нарса

Аёллар табиатан меҳрибон хилқат бўлганидан доимо ким учундир қайғуришни, меҳр-муҳаббат кўрсатишни, қулай шароит яратишни хуш кўради, дейди “Мarketium.ru” нашри.

Аёлларнинг ўзини бундай тутиши табиий ҳолдир, аммо эркаклар билан бўлган муносабатда бу нарсалар сал бошқачароқ тус олиши керак. Эркак буюк ишларни амалга оширишмоқчи бўлганда аввало ўз кучига ишонмоғи лозим. Аёл уни қўллаб-қувватласа-да, эркак мустақил бўлгани маъқул.

Аксарият аёллар эрининг бошига бирор иш тушадиган бўлса, ҳамма нарсани ташлаб уни қутқаришга югуришади. Агар эркакнинг эркак бўлиб қолишини, сизнинг суратингизда рафиқани кўришини истасангиз, бундай қилманг. Муаммони ўз кучи билан бартараф этишига, вазиятдан мустақил чиқиб кетишига изн беринг.

Эркакларга ёрдам беришда мумкин бўлмаган ҳолатлар

1. МОЛИЯВИЙ ТОМОНДАН ЁРДАМ БЕРМАНГ
Агар эркак иқтисодий томондан қийналиб, бу ҳақда сизга гапирган бўлса-да, унга ёрдам бериш учун қўшимча иш излашга шошилманг. Худди шундай хатолар туфайли кўпчилик аёллар қийин вазиятларга тушиб қоладилар.

2. ҚИММАТБАҲО СОВҒАЛАР ҲАДЯ ЭТМАНГ
Эркакни қимматбаҳо совға ҳадя қилиб, ҳайратда қолдираман, деб ўйламанг. У сиздан фойдаланишни бошлайди. Яхшиси ундан меҳр-муҳаббатингизни, эътиборингизни, ишончингизни аяманг.

3. УНИНГ МУАММОЛАРИНИ ЭШИТИБ, АЧИНИШНИ БАС ҚИЛИНГ
Баъзи бир эркаклар ўз муаммолари ҳақида гапириб, аёлнинг раҳмини келтиришни яхши кўради. Аёллар эса унинг дардларини эшитсам, уни тушунишга, ёрдам беришга ҳаракат қилсам, муносабатларимиз янада чуқурлашади, деб ўйлайди. Бу аёлларга нисбатан иш бериши мумкин, эркаклар эса бошқача яратилган. Бундай эркак ҳар куни келиб, сизга дардини айтгани билан бошқа аёл билан учрашиб, вақтини у билан ўтказиши мумкин.

Унда бирор муаммо юзага келдими, уни ўз ҳолига қўйинг. Муаммони мустақил бартараф этсин. Сиз ўзингизни қанчалик хотиржам тутсангиз, унда ўзига нисбатан ишонч пайдо бўлади. Агар турмуш ўртоғингиз бундай мушкул вазиятга тушадиган бўлса, маслаҳат эмас, қуйидаги унинг иродасига, ақлий салоҳиятига доир саволларни беринг:

•  Умуман олганда, бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?
•  Нима деб ўйлайсиз, вазиятдан чиқишнинг бирор йўли борми?
•  Бундай ҳолатда нима қилса тўғри бўлади?

Саволларни ховлиқмай, хотиржам равишда беринг ва қарор чиқаришни турмуш ўртоғингизга қолдиринг. Сиз уни қўллаб-қувватлаган одам бўлиб, шу билан бирга унинг вазиятдан чиқиш йўлини топишига ишонч билдирган бўласиз. Эркаклар учун бундай ҳаётий муаммоларга учраш, хато қилиш жуда муҳимдир. Чунки шундай қийинчиликлардан кейин у ҳақиқий шахс, иродали эркакка айланади.

4. МАСЛАҲАТ ВА ТУРЛИ ТАВСИЯЛАР БЕРИШДАН ЎЗИНГИЗНИ ТИЙИНГ
Эркакка турли маслаҳатлар ва тавсиялар беришдек хунук одатдан воз кечинг. У сиздан маслаҳат сўраган тақдирда ҳам ақл ўргатмай, “мендан кўра буни сиз яхшироқ биласиз”, деб жавоб қайтаринг. Маслаҳат бериш — масъулиятнинг бир қисмини бўйнингга олиш деганидир. Яхшиси бу вазифани эркакларга қолдиринг, улар буни аёллардан яхшироқ уддалашади. 

5. ЎЗИНГИЗНИ АҚЛЛИ КЎРСАТМАНГ
Аксарият аёллар ўзининг ақллигини кўрсатиш учун китоблар йиғиб, баланд овозда лекциялар тинглаб, видеолар томоша қилишади. Бу нотўғри. Яхшиси бахтли ва қувноқ аёлга айланинг, одамлар билан мулоқот қилишни ўрганинг. Сизни бундай ҳолатда кўрган эркакнинг ўзи ёнингизга келиб, нима қилаётганингиз билан қизиқади. Аёл шуниси билан аёлдир. Агар ақллилигингизни кўрсатаверсангиз, бу билан эркакка руҳий босим ўтказасиз.

Бошқа янгиликлар