АсосийJamiyat

Сирдарёда оқиб кетаётган 8 ёшли болакай қутқариб олинди

'Сирдарёда оқиб кетаётган 8 ёшли болакай қутқариб олинди'ning rasmi

Бугун, 27-июл куни Наманган вилояти Поп туманида туман ФВ бўлими ходимлари профилактик тадбирларни амалга ошириб юрган вақтда "Чиғаноқ" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Сирдарё" дарёсида 8 ёшли бола сувда оқиб кетаётганлигини кўриб қолади ва дархол қутқарувчи Олимжон Туланбоев сувга шўнғиб болакайни қутқариб, олиб чиққан.

Ҳозирда  болакайнинг  холати барқарор ва ҳеч қандай жиддий шикастланмаган.  

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан чўмилиш қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади.

Ҳурматли фуқаролар фарзандларингизни канал ва тезоқар дарё ўзанлари ҳамда таъқиқланган сув хавзаларида  чўмилишларига йўл қўйманг.

    Бошқа янгиликлар