Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланган.
Регламентга кўра, уларга субсидиялар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўрганиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун ажратилади.
Маблағлар БҲМнинг 50 бараваригача (15 млн сўмгача) берилади.
Эслатиб ўтамиз, субсидия олиш учун аризалар жорий йил учун – 2022 йил 1 августдан, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили – 10 январдан қабул қилинади.






