Айни дамда ДТМ берган хабарга кўра, 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2022 йил 8 август кунидан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади.
Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:
1-сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
2️-сменада 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.
Имтиҳонлар ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда, 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.
Эслатиб ўтамиз, тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 август кунидан бошланади.






