1

Дзюдо: Диёра Келдиёрова Осиё чемпиони бўлди  

СПОРТ 04.08.2022, 19:37
Дзюдо: Диёра Келдиёрова Осиё чемпиони бўлди   

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунги баҳслари Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун муваффақиятли келди.

Жумладан, -52 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Диёра Келдиёрова финалда япониялик спортчини тезкор иппон эвазига мағлуб этди ва мусобақанинг олтин медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Келдиёрова бунгача ветнамлик ва кореялик дзюдочиларни мағлубиятга учратган эди.

Мазкур вазн тоифасидаги бронза медаллари эса Мўғулистон вакиласи ҳамда кореялик дзюдо устасига насиб этган.

Эслатиб ўтамиз, Диёра Келдиёрова жорий йилнинг 24-26 июнь санасида бўлиб ўтган “Катта Дубулға” мусобақасида ҳам чемпионликка эришган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1