АсосийJamiyat

Ўзбекистон 7 ойда 1,9 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди

'Ўзбекистон 7 ойда 1,9 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,9 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.  

Бу умумий экспорт ҳажмининг 17,0 % ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,2 % га ўсган.

 Ўзбекистондан 7 ой давомида дунёнинг 67 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.  

 Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми:

  • Пахтадан йигирилган ип – 982,2 млн.  
  • Тайёр трикотаж  ва тикувчилик маҳсулотлари – 481,9 млн.
  • Нақшли мато – 179,3 млн.  
  •  Пахтадан газламалар – 87,7 млн.  
  • Ипак ва ипак маҳсулотлари – 37,5 млн.  
  • Пахта маҳсулотлари – 28,9 млн.  
  • Гиламлар – 18,4 млн.  
  • Бошқа тўқимачилик маҳсулотлари – 84,1 млн. АҚШ доллари

 

    Бошқа янгиликлар