Konya-2021: Оғир атлетикачи Турсуной Жабборова мусобақа рекорд натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди

СПОРТ 15.08.2022, 15:20
Konya-2021: Оғир атлетикачи Турсуной Жабборова мусобақа рекорд натижаси билан олтин медалга сазовор бўлди

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Туркиянинг Коня шаҳрида В Ислом бирдамлиги ўйинлари халқаро мусобақаси давом этмоқда.

Бугун, 15 август кунги дастурлардан ўрин олган оғир атлетика баҳслари бошланди.

-87 кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова даст кўтариш машқида олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда катталар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланмиш Жабборова дастлаб 102 кг, сўнг 106 кг ва якуний уринишда 109 кг натижа қайд этди. Аҳамиятлиси, у 102 кг тошни бўйсундирганида мазкур йўналишдаги олтин медал тақдири ҳал бўлиб улгурган эди. У қайд этган 109 кг эса мусобақанинг янги рекорди сифатида қайд этилди.

Шунингдек, у силтаб кўтаришда 126 кг, икки курашда 235 кг натижа кўрсатган Турсуной барча йўналишда олтин медаллар эгасига айланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1