Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

СИЁСАТ 16.08.2022, 17:59
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Путин
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ПРезидент матбуот хизмати хабар қилди. 

Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди, минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш, хусусан, Ўзбекистон ва Россиянинг ҳудудлари ва тадбиркорлари даражасидаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. 

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг етти ойида товар айирбошлаш 30 фоизга ошди. Айни пайтда савдо кўрсаткичларининг ўсиши юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига таъминланмоқда.

Ҳудудлар ўртасида фаол ва самарали алмашинувлар амалга оширилмоқда, шу йилнинг кузида учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш режалаштирилган. Муҳим инвестицион лойиҳалар ва маданий-гуманитар дастурлар давом эттирилмоқда.

Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия етакчилари, энг аввало, амалий шерикликни аниқ, сифатли мазмун билан бойитиш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттириш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар.

Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари жорий йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

Ўзбекистон Президенти ва Россия Президентининг телефон орқали мулоқати ҳар доимгидек конструктив, очиқ ва дўстона руҳда ўтди.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Зеленский Путиннинг тириклигига шубҳа билдирди

21.01.2023, 11:15

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан музокара қилишдан бош тортди, чунки у Россия Федерацияси раҳбари тирик эканлигига ишончи комил эмас. Зеленский бу...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
“Бемаъни тузоқ", у “янги тажовуз тўлқини"га тайёрланмоқда". Зеленский Путиннинг Рождество сулҳини рад этди

06.01.2023, 10:59

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путиннинг Рождество сулҳ ҳақидаги таклифига муносабат билдирди. Украина раҳбарининг фикрича, Россия шу баҳона билан Украина ва Европага қарши...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1