Бугун 17 август куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой ҳамда Яшнобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси соат 10:00 дан 18:00 қадар вақтинчалик ўчирилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
"Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:
Яшнобод туманининг: Оҳанграбо, Мойноқ, Мумтоз, Висол, Уйсозлар, Оқдарё ҳамда Оқ уй кўчалари;
Яккасарой туманининг: Ҳ.Сулаймонова маҳалласининг Минглар ҳамда Миробод 1-тор кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида ҳамда кичик тадбиркорлик субектларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилди" дейилади хабарда.
Сабаби, истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган аварияли узилишларни олдини олиш, куз–қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, ҳамда туман электр таъминоти корхоналари томонидан ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш, жорий ҳамда мукаммал таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.
Маълум қилинишича, айни вақтда, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари томонидан тезкорлик билан бартараф этиш учун барча зарур чоралар кўрилиб, ҳудудларда тезкор чиқиш бригадалари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
«Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
17.08.2022 06:06
Тошкентнинг Яккасарой ва Яшнобод туманлари айрим кўчаларида электр энергияси ўчирилди






