Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Халқ таълими, Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларининг қарори қабул қилинган.
Унга кўра, мактаб ўқитувчиларига дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
- халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
- халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар;
- TOP-1000 университетлардан бирини битирган ўқитувчилар;
- асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
- ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
- республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
- олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
- биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
- асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
- иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
- педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;
- ўз фанидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;
- олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;
- қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;
- ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;
- педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;
- ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;
- умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.
Умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан дарс соатлари қайта тақсимланиши мумкин.






