Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) ташкилотга аъзо давлатларнинг янги рейтинги эълон қилди. Унга кўра, Аргентина 1585 очко билан ҳамон дунё рейтингини бошқариб бормоқда. Бельгия 1401 очко билан иккинчи, Колумбия эса 1331 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса ўтган ойга нисбатан бир ўринга кўтирилди. Айни дамда Самвел Бабаян жамоаси 560 очко билан 55-ўринда қайд этилган эди. Осиё мамлакатлари орасида Ўзбекистон терма жамоаси 4-ўринни эгаллаб турибди.
Осиёда Эрон 674 очко билан биринчи ўринда бўлса, Жанубий Корея 609 очко билан иккинчи. Япония эса ўтган ойда 564 очко билан Ўзбекистондан кейин тўртинчи ўринда турган эди. Бироқ кунчиқар юрт вакиллари бу сафар 595 очко жамғариб нақд 8 поғонага юқорилашган ва 49-ўринга кўтарилиб, Ўзбекистон терма жамоасидан ўзиб кетишган.
13.09.2023, 11:02
Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол ўтказиб...15.03.2023, 11:00
FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...24.01.2023, 10:47
Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...18.01.2023, 11:45
Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...