Россия Федерациясининг авиакомпанияси октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонга парвозларни тиклайди. Ҳаво транспорти йўловчилари учун мўлжалланган FrequyentFlers бу ҳақда хабар берди.
Унда Новосибирскдан қуйидаги шаҳарларга қатновлар йўлга қўйилиши айтилади:
= Бухорао(BHK) 1 р/н;
= Самарқанд (SKD) 1 р/н;
= Тошкент (TAS) 1 р/н;
= Фарғона (FEG) 2 р/н.
Шунингдек, Москвадан (Домодедово):
= Бухоро (BHK) 1 р/н;
= Самарқанд (SKD) 1 р/н;
= Урганч (UGC) 2 р/н.
Малум қилинишича, S7 Airlines халқаро йўналишда ҳозирда фақатгина Қирғизистон ва Тожикистонга парвозларини амалга оширмоқда.






