1

Америкалик режиссёр “Пахтакор-79” ҳақида ҳужжатли фильм ишламоқда

СПОРТ 12.08.2016, 15:34
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон
Америкалик режиссёр “Пахтакор-79” ҳақида ҳужжатли фильм ишламоқда

Америкалик телеижодкорлар "Пахтакор" клуби ва стадионига ташриф буюришди. Бу ҳақда Тошкент клубининг матбуот хизмати маълум қилди

Режиссёр Брайн Сонг ва тасвирчи Дада Шикако "Пахтакор" стадионига ташриф буюриб, "Пахтакор-79" жамоаси ва афсонавий футболчи Михаил Ан ҳақида ҳужжатли фильм яратиш учун зарур тасвирларни тўплашди. Футболчининг ўғли ва бугунги кунда академиянинг 2003 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларидан иборат жамоасини бошқараётган Дмитрий Ан 1979 йил авиаҳалокатда вафот этган мураббий Идгай Тазетдиновнинг рафиқаси Алла Тазетдинова, "Пахтакор" шарафини муваффақиятли ҳимоя қилган ота-бола Биродар ва Азамат Абдураимов ҳам суратга олиш жараёнида иштирок этиб, интервью беришди.

Меҳмонлар стадион билан танишиб, клуб тарихи ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Интервьюларнинг асосий қисми 1979 йилги ҳалокатда вафот этган жамоага қаратилди. 

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1