Ижтимоий тармоқларда 10-синф биология фани дарслигидаги расмлар остига рус тилида изоҳлар ёзилгани, айрим жойларида рақамлар қолиб кетгани тасвирланган суратлар тарқалди.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази биология фани дарслигида хатоликларга йўл қўйилгани айтилган хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 10-синф "Биология" дарслиги дея кўрсатилган саҳифа бир неча ой аввал ижтимоий тармоқларда тарқаган дарсликнинг ишчи файли бўлиб, дарсликнинг оригинал макетида мазкур хатоликлар кузатилмайди.
"Шу ўринда кенг жамоатчиликдан тарқатилаётган асоссиз хабарларга ишониб қолмасликларини сўраймиз", дейилади муносабатда.






