АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бу йилги ёзда 142 нафар фуқаро чўкиб кетган

'Ўзбекистонда бу йилги ёзда 142 нафар фуқаро чўкиб кетган'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев сувда чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш борасидаги профилактик тадбирлар ҳақида маълумот берди.

Бахтсиз ҳодисалар 51 ҳолатда чўмилиш тақиқланган, рухсат этилмаган, чўмилиш учун шароит бўлмаган, хавфли сув ҳавзаларида чўмилганлик оқибатида, 85 ҳолатда эса эҳтиётсизлик натижасида юзага келган.  

Энг ачинарлиси, ушбу чўкканларнинг 45,3% вояга етмаганлар тўғри келади.  

Эҳтиётсизлик оқибатида юзага келган 85 кишининг чўкиши дарёлар, каналлар ҳамда ариқларнинг устидаги сув, газ, чиқинди оқава сув қувирларидан йўлни қисқартириш мақсадида кўприк сифатида фойдаланиб ўтишлари ҳамда сув хавзалари қирғоқ бўйларида хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликлари сабабли юз берган.

 

    Бошқа янгиликлар