1

“Манчестер Юнайтед” Моуриньо қўли остида АПЛни ёрқин ғалаба билан бошлади

СПОРТ 14.08.2016, 21:18
Теглар: Футбол, Спорт, Англия Премьер-лигаси
“Манчестер Юнайтед” Моуриньо қўли остида АПЛни ёрқин ғалаба билан бошлади

Англия Премьер-лигаси 1-турида “Борнмут” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Юнайтед” футболчиларини қабул қилди. Жозе Моуриньо қўли остида “МЮ” илк ўйинни 3:1 зафар қучди.

Мазкур ўйиннинг 40-дақиқасида Хуан Мата ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Уэйн Руни ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.

64-дақиқада эса Златан Ибрагимович узоқдан берилган зарба билан ҳисобни йирик кўринишга олиб келди – 0:3. Атиги 5 дақиқа ўтганидан сўнг Адам Смит ҳисобни қисқартирди.

Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва “МЮ” янги бош мураббий қўли остида ёрқин ғалабага эришди.

“Борнмут” – “Манчестер Юнайтед” – 1:3

Голлар: Смит (69) — Мата (40), Руни (59), Ибрагимович (64).

Огоҳлантириш: Эррера (86). 

“Борнмут”: Боруц, Смит, Фрэнсис, Дэниэлс, Кук (Градел, 82), Кук, Серман, Айб (Афобе, 68), Артер, Кинг, Уилсон (Граббан, 67).

“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Валенсия, Шоу, Байи, Блинд, Мата (Мхитарян, 75), Феллайни, Эррера, Ибрагимович, Марсьяль (Шнайдерлин, 85), Руни (Депай, 89).

Шарҳлар

Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
Америка телерадиокомпанияси АПЛ билан янги шартнома имзолади

19.11.2021, 22:29

Англия Премьер-лигаси ва NBC Universal ўзаро манфаатли шартнома имзолади. Бу ҳақда BBC хабар берди. Қайд этилишича, америка телерадиокомпанияси Премьер-лига ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқини тўлиқ сотиб олган. Келишув қиймати 2...
“Локомотив” бош мураббийи Секейра: “Бу тизим билан Ўзбекистон МТЖ ҳеч қачон жаҳон чемпионатига бормайди”

23.10.2021, 22:16

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра фикрларини билдириб ўтди.Португалиялик мутахассис ўйиндан кейин ўзбек футболидаги тизимни кескин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1