АсосийJamiyat

Германияда ишламоқчи бўлган тиббиёт ходимларига муҳим маълумот эълон қилинди

'Германияда ишламоқчи бўлган тиббиёт ходимларига муҳим маълумот эълон қилинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг “NoVo Agency“ ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимлари Германия тиббиёт муассасаларига ишга таклиф этилади.

Номзодлар учун талаблар:
- умумий ҳамширалик учун – шифохонанинг турли бўлимларида камида 2 йиллик тажриба (фақат беморларни парваришлаган);
- 39 ёшгача;
- судланмаган;
- жисмонан соғлом;
- тиббиёт коллежи/техникумини (фақат 3 йиллик диплом ёки ОМХ) тамомлаган;
- беморларга ғамхўрлик қилиш қобилияти;
- Бухоро шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида ташкил этиладиган 10 ойлик немис тили курсида ўқиш ва курс давомида меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслик;
- Тошкент шаҳридаги Гёте институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш.
- стоматолог, ўқитувчилик ва доришунослик соҳасида шуғулланган номзодлар қабул қилинмайди.

Номзодларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
- Бухоро шаҳрида бепул турар жой;
- ўқув хонаси;
-стипендия.

Шунингдек, қуйидаги харажатлар қоплаб берилади ва хизматлар кафолатланади:

- немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
- тил даражаси учун Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш;
- ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
- ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
- Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;
- меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2100 евродан бошлаб, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

 Мурожаат учун: (65) 226-24-64 ва (90) 125-24-43 (фақат Telegram)

 

    Бошқа янгиликлар