1

Боёвутда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг дипломини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

ЖИНОЯТ 09.09.2022, 18:33
Боёвутда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг дипломини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаролар Т.Н. ва Д.Н. бошқа бир фуқаро Ҳ.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Қарши филиалини тугатганлиги тўғрисида диплом олиб бериши эвазига  3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1