1

Саратонни даволашга қаратилган янги усул клиник синовдан ўтказилмоқда

САЛОМАТЛИК 25.09.2022, 09:40
Саратонни даволашга қаратилган янги усул клиник синовдан ўтказилмоқда

Швейцариянинг Базель университети етакчи профессорлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ саратонни даволашга қаратилган янги усулни тадқиқотдан ўтказди. Бу ҳақда   Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳабар бермоқда.

Маълумки, саратон ўсимталари кутилмаганда пайдо бўлиб, организм бўйлаб тарқала бошлайди. Энг ёмони, бу босқичда улар турли дори-дармонларга юқори мослашувчанлик қобилиятига эга бўлади.

Янги тадқиқот кўкрак бези саратони ҳужайраларининг зарарли таъсирини камайтиришга қаратилган. Бунга мос ингибитор(антитана)ни топиш учун 9500 дан ортиқ бирикма синаб кўрилди.  

Улар орасидан PLK1 ингибитори энг мос намуна деб топилди. Ушбу бирикманинг саратон ҳужайраларига таъсири хасталикни самарали даволаш имконини бериши мумкин.  

Ҳозир мазкур усул қон, ўпка ва ошқозон ости бези саратони муолажасида қандай натижа бериши юзасидан клиник синовлар давом эттирилмоқда.  

Маълумот учун: таҳлилларга кўра, дунёда ҳар йили 20 миллион нафарга яқин киши онкологик хасталикларга чалиниб, улардан тенг ярми саратон асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.  

.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1