1

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқилмоқда

ЖАМИЯТ 28.09.2022, 16:20
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқилмоқда

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликка оид 2022-2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар қўшма дастури ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 
2022-2026 йилларга мўлжалланган Дастурни тасдиқлаш тўғрисида” ги 2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан хорижнинг етакчи мамлакатлари билан ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантирмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 
17-18 август кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалга оширган Давлат ташрифи давомида “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалик вазирлиги ўртасида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми” имзоланди.

Англашув меморандумида белгиланган ҳамкорлик йўналишларини самарали тадбиқ этиш мақсадида “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликка оид 2022-2024 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар қўшма дастури (“Йўл харита”) ишлаб чиқилди.

“Йўл харитаси”ни аниқ ва манзилли инвестицион лойиҳалар билан тўлдириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят хокимликлари билан ҳамкорликда умумий қиймати 64 млн. АҚШ доллари бўлган 
14 та лойиҳани ўз ичига олган “2023-2024 йилларда Саудия Арабистони Подшоҳлигининг манфаатдор тадбиркорлари иштирокида қорамолчилик, туячилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар рўйхати” шакллантирилди ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлигига юборилди.

“Йўл харитаси“нинг тез кунларда имзоланиши ва саудиялик манфаатдор тадбиркорлар билан қорамолчилик, туячилик, паррандачилик ва балиқчилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишга тушурилиши Ўзбекистон билан Подшоҳлик ўртасидаги муносабатларда янги сарвлаҳа очади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1