1

Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

ЖАМИЯТ 30.09.2022, 19:13
Теглар: Божхона
Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда ОАВ вакиллари гувоҳлигида контрабанда маҳсулотларини махсус печларда ёқиб юборди. 

Ноқонуний тамаки маҳсулотлари хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, рақамли маркировка кодларига эга эмас ва аксиз маркалари билан қадоқланмаган. Ёқиб юборилган маҳсулотлар Тошкент вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ходимлари билан бирга Оҳангаронда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил сифатида олинган. Оҳангарон туман суди томонидан уларни йўқ қилиш юзасидан ҳукм ўқилган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 9 ойи давомида божхоначилар томонидан жами 17,8 миллиард сўмлик 1 миллион 458 минг 736 дона тамаки маҳсулотлари олиб қўйилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан эса айбдор шахсларга нисбатан 60 дан ортиқ жиноий ва 175 та маъмурий иш қўзғатилган.

Қайд этиш керак, контрабанда маҳсулотларини очиқ йўқ қилиш тадбиркорлар ғазабига сабаб бўлиши мумкин, аммо аниқ натижаларга эришиш учун бундай ҳаракатлар мунтазам равишда амалга оширилиши керак.

Диққат!Тадқиқотларга кўра, кашандаларнинг 64 фоизи қонуний сотувда бор сигаретларни сотиб олишга қурби йўқлиги сабаб сифати паст ва хавфсизлик даражаси сўроқ остида бўлган контрабанда маҳсулотларини истеъмол қилади. 

Шарҳлар

"Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи қўлга олинди

08.07.2022, 12:01

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....
«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

07.04.2022, 13:47

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб,  Давлат божхона қўмитасига...
Андижонда ноқонуний косметика воситалари аниқланди

14.12.2021, 21:50

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў....
Фарғонада 340 млн сўмлик ноқонуний шоколад маҳсулотлари аниқланди

11.12.2021, 00:24

Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан “Ўзбекистон” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро М.М. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.Натижада,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1