Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Андижон шаҳри 1-сонли вилоят перенатал марказидаги ҳолат” номли хабар тарқалди. Унда маълум қилинишича, перенатал марказга олиб борилган ҳомиладор аёлга вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабаб боласи вафот этган.
Ҳолат юзасидан Андижон вилояти прокуратураси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилинади, дейилган хабарда.






