Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Махам-Чирчиқ" АЖнинг Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехи синтез бўлинмасида бугун, 4 октябрь соат 08:40 ларда қисқа портлаш натижасида цехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққани ва воқеа жойига ФВБ ходимлари етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.
"Ўзкимёсаноат" АЖ матбуот хизматига кўра, ҳодиса оқибатида ишчи ходимлар ва корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмаган. Ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа жойига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб боришган ва ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.






