1

Наманганда мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилгани юзасидан прокуратура маълумот берди

ЖАМИЯТ 04.10.2022, 13:30
Наманганда мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилгани юзасидан прокуратура маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тўрақўрғон туманидаги 45-сонли мактаб директори ўринбосари ўз жонига қасд қилганлиги ҳақидаги ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси маълумот берди. 

Қайд этилишича, Тўрақўрғон тумани ХТБ га қарашли 45-сонли умумий ўрта таълим мактаби директор ўринбосари лавозимида ишлаган О.Қ. руҳиятидаги ўзгариш туфайли 28.11.2021 йил яшаш уйида ўз жонига қасд қилиб, вафот этган. 

Туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.  

Ўтказилган текширишда, О.Қўчқоровга нисбатан унинг оила-аъзолари ёки бошқа бирон-бир шахс томонидан қўрқитиш, раҳмсиз муомала қилиш, шаъни ва қадр-қимматини камситиш ҳолатлари бўлмагани, ўз жонига қасд қилишига руҳиятидаги ўзгариш сабаб бўлгани аниқланган.

Текширув якунга кўра О.Қ.нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1