1

“Artel” яна бир нуфузли мусобақага ҳомийлик қилмоқда

СПОРТ 06.10.2022, 19:32
“Artel” яна бир нуфузли мусобақага ҳомийлик қилмоқда

Бугун Тошкентдаги "Ҳумо Арена" саройида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги 35-жаҳон чемпионати старт олди.

Ўзбекистон илк бор дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда, дея хабар бермоқда Artel' матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, мазкур компания ҳам ҳомийлик қилаётган ва умумий мукофот жамғармаси 1 млн еврони ташкил қилувчи XXXV жаҳон чемпионатида дунёнинг 87 давлатидан жами 584 нафар дзюдочи кураш олиб боради. Улар жами 14 та вазн тоифасида медаллар ҳамда Париж-2024 Олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун татамига чиқишади.

Қувонарлиси, ўзбек спортчилари ҳам мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этишмоқда. Хусусан, -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилшод Баратов дунё биринчилигининг ярим финалида исроиллик Ям Волшакдан устун келган.

 

Маълумот учун, Artel' компанияси доимий тарзда спортни қўллаб-қувватлаб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб келади. Компания томонидан ўтказилган футбол мусобақалари ва бошқа турнирлар фикримизнинг исботидир. Artel' бу каби ташаббусларни ўзининг корпоратив ижтимоий масъулияти деб ҳисоблайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1