1

​​Ўзбекистон ТИВ иқтисодий дипломатия доирасида рақамли дайжестни ишга туширди

ИҚТИСОДИЁТ 08.10.2022, 10:37
​​Ўзбекистон ТИВ иқтисодий дипломатия доирасида рақамли дайжестни ишга туширди

Ўзбекистоннинг иқтисодий дипломатиясини ривожлантириш, мамлакатимиз ҳақида халқаро ҳамжамият хабардорлигини ошириш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан инглиз тилидаги New Uzbekistan. New Opportunities  рақамли дайжестининг биринчи электрон жўнатмаси амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик хабар бермоқда.

Қайд этилишича, дайжестда Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётидаги сўнгги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар, бизнеснинг янги имкониятлари, муваффақиятли ҳодисалар ва бўлажак тадбирлар ҳақида маълумотлар мавжуд.

Рақамли дайжест хорижий ишбилармон доиралар, компаниялар, инвестиция фондлари ва банклари, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, глобал рейтинг агентликлари, шунингдек, Тошкентдаги дипломатик корпусга тарқатиш учун мўлжалланган.

"Ташқи ишлар вазирлигининг Иқтисодий дипломатия бошқармаси томонидан амалга оширилган биринчи жўнатмалар хориждаги 3000 дан ортиқ манзилларни қамраб олди. Алоқа базаси кенгайиб бориши билан уларнинг сонини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.

Дайжест билан шу ерда танишиш мумкин",— дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1