1

"Локомотив" етакчиси Сервер Жепаров ОФК нигоҳига тушди

СПОРТ 23.08.2016, 08:23
Теглар: Спорт, Ўзбекистон
"Локомотив" етакчиси Сервер Жепаров ОФК нигоҳига тушди

Бугун. 23 август куни Осиё Чемпионлар Лигаси 1/4 финал ўйинларига старт берилади. Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари олдидан Осиё Футбол Конфедерацияси расмий сайти турнирда иштирокини давом эттираётган 8та жамоанинг энг асосий ўйинчиларига тўхталиб ўтди ва улар ҳақида айрим фактлар, статистик маълумотларни тақдим этди, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Ўз тарихида илк маротаба турнирнинг чорак финалига йўл олган Тошкентнинг “Локомотив” клуби БААнинг “Ал Айн” клубига қарши майдонга тушади. Жамоалар ўртасидаги илк ўйинга 24 август куни “Ал Айн” клуби мезбонлик қилади.

ОФК нигоҳи

Сервер Жепаров – "Локомотив"

Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштироки

Жами ўйинлари сони – 63та

Киритган голлари сони – 6та

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси ҳамда терма жамоа сафида 100дан ортиқ ўйин кўрсатган футболчилардан бири ОФК талқинига кўра бу йилги мавсумда “Локомотив”нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги энг муҳим ўйинчиларидан бири деб топилган. Айнан у “Локомотив”нинг турнирдаги бу йилги муваффақиятларида энг муҳим рол ўйнаган футболчиларидан бири.

Муваффақият калити

Икки маротаба Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жепаров бунгача, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клублари билан ҳам бир қатор муваффақиятларга эришган. Бунгача саккиз маротаба Ўзбекистон чемпиони унвонини қўлга киритган. Қолаверса, у Жанубий Корея ҳамда Саудия Арабистонида ҳам бир маротабадан чемпионликка эриша олган.

“Пахтакор” сафида 2004 йили Осиё Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаган футболчи 2016 йилнинг аввалида Ўзбекистонга қайтди ва “Локомотив”нинг ушбу мавсумдаги ажойиб ўйинларига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Уни ўз сафига қўшиб олган “Локомотив” эса, адашмади. Айнан унинг икки бор тўп узатишларидан сўнг “Локомотив” аввалги раундда “Ал Ҳилол”ни мағлуб этган эди – 2:1.

Жамоа учун муҳим ўйинчи

Бугунги кунда Сервер Жепаровни фахрий футболчилар қаторига қўшиш мумкин бўлса ҳам, у ўз истеъдоди ва айрим ҳусусиятлари эвазига жамоа учун энг керакли футболчи бўлишга улгурган. У ўз истеъдоди ва тажрибаси эвазига ҳозир ҳам ўйинда кўплаб голли вазиятлар ярата оладиган салоҳиятга эга. Жамоадошларини қулай позицияларга чиқариш ва кўплаб голли вазиятларни ярата олиши қобилияти эвазига бугун ҳам футболчи етакчилар қаторида. Айтиш мумкинки, бундай савиядаги футболчининг жамоада борлиги, “Локомотив”нинг ютуғидир.

Бошқа етакчилар

“Локомотив” таркибида ўйинини томоша қилиш тавсия этиладиган футболчилар қаторида шунингдек, жамоа сардори Тимур Кападзе ва тажрибали Игнатий Нестеров ҳам бор. Уларнинг ҳам “Локомотив”нинг ушбу мавсумдаги ғалабаларига қўшган ҳиссаси катта. Сервер Жепаровдан ташқари, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров ҳамда грузиялик Кахи Махарадзе каби футболчиларнинг тажрибалари “Локомотив”га ушбу мавсумда катта куч бериши ва уларни ғалабалар сари етаклаши мумкин.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1